“Биз бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак – ватанмиз” шиори остида, “Маънавият марафони” доирасида Бувайда тумани Ахборот-кутубхона марказида тумандаги ёш ижодкорларнинг янги нашрдан чиққан китоблари тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда Республика маънавият-маърифат маркази туман бўлими раҳбари Муҳаммадбобур Жўраев, туман халқ депутатлар кенгаши котибият мудири Баҳромжон Мамадалиев, Экология партияси раиси Муқаддасхон Аюбжонова, ижодкорлар Абдуманнон Ашраф, Ғ. Эрматов, С. Муҳаммад, АКМ ходимлари ва ёш ижодкорлар иштирок этдилар.

Ёш ижодкорлар 2-сон касб-ҳунар коллежининг 2-босқич талабаси Гулбаҳор Абдураҳмонова, 27-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси М. Аъзамова, 11-умумтаълим мактаби ўқувчиси З. Мирзаабдуллаева, 40-умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчилари Райхона Алишерова ва Рухсоралар, 47-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси М. Мадаминовлар ўзларининг янги нашр этилган шеърлари тўплами билан таништириб, ижод намуналаридан ўқиб бердилар.

Тадбир сўнггида ёш ижодкорларга устозларнинг китоблари совға қилинди.
Шу куни Ахборот-кутубхона маркази ҳовлиси байрамона безатилди, турли мавзуларда китоб кўргазмалари, савдо ярмаркалари ташкил этилди.









