Бувайда тумани ҳокими Беҳзоджон Ибрагимов бошчилигида 480 нафардан ортиқ ёшлар, етакчилар ва ОАВ вакиллари иштирок этган очиқ мулоқотда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.
Туман ҳокими жорий йилда ёшлар соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан батафсил маълумот берди. “Ёшлар дафтари” орқали ёшларга берилган ёрдамларга алоҳида тўхталди.



Эркин, ўзаро очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувда ёшлар томонидан 27 та таклиф ва мурожаатлар билдирилди.
Мурожаатларнинг ижобий ечими бўйича масуллар бириктирилди.











