Данғара туманида Табиат ресурслари инспекцияси бош мутахассиси пора олаётганда ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти Данғара туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда туман Табиат ресурслари инспекцияси бош мутахассиси М.А. фуқаро А.Т.нинг ов қилиш тақиқланган ҳудудда пневматик қурол билан ноқонуний балиқ овлаганлиги ҳолати бўйича маъмурий баённома расмийлаштирмаслик ва олиб қўйилган қуролни эгаси У.Р.га қайтариб бериш эвазига ўз хизмат хонасида 1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.









