Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

ММА бўйича Осиё чемпионати ғолиби тақдирланди

Фарғона вилояти Бувайда тумани 1-умумий ўрта таълим мактабида 12.10.2023 куни “Ватан келажаги ёшлар билан” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда мактабнинг 8-“Д” синф ўқувчиси ММА (ингл. аралаш жанг санъати – бокс, каратэ, кураш, таэквандо…) бўйича бўлиб ўтган Осиё чемпионатида фахрли 3-ўрин соҳиби, кураш бўйича Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган Республика турнирида фахрли 2-ўрин ғолиби Динмуҳаммад Абдумаликовни ғалабалари билан тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тадбирда мактаб директори Ш. Эргашев, туманнинг Қўрғонча МФЙ хотин-қизлар билан ишлаш бўйича раис ўринбосари Д. Қўзиева ҳамда спортчи ўқувчи Динмуҳаммаднинг оила аъзолари, 8-11-синф ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбир давомида Динмуҳаммаднинг спорт соҳасида эришган ютуқлари эътироф этилиб, оила аъзолари ва онасига миннатдорчилик билдирилди.

Мактабнинг 8-“Д”синф истеъдодли ўқувчилари томонидан бадиий чиқишлар намойиш этилди.

Тадбир якунида Динмуҳаммадга туман Касаба уюшмаси ва мактаб томонидан эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқ, ота-онасига ва маҳалласига “Ташаккурнома”лар мактаб директори Эргашев Шуҳрат Комилович томонидан топширилди.