Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Марғилонда “Миллий қадриятлар ҳафталиги” ташкил этилмоқда

Фарғона вилоятида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилаётган ёшлар ойлиги доирасида ҳудудларда “Миллий қадриятлар” ҳафталиги лойиҳалари ҳам кенг миқёсда ташкил этилмоқда.

Бугун Марғилон шаҳридаги Ҳунармандлар марказида “Ёшлар ойлиги” дастури доирасида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ҳамда маърифат соати ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза Раҳимова, эл ардоғидаги актёр Баходир Нишонов, Тошкент давлат юридик университети профессори Феруза Муҳитдинова ҳамда бир гуруҳ “Маърифат” тарғиботчилари, таниқли санъаткорлар ва ижодкорлар ҳам иштирок этиб эртамиз эгалари бўлган ёшларнинг бугунги шижоати, ғайрати, келажакка қўйган юксак мақсадлари янада юксалишига тилак билдиришди.

Тадбир давомида чинакам гўзаллик ва миллий колорит уйғунлашган либослар кўргазмаси ҳам ўтказилди. Унда дизайнерлар томонидан тикилган ва уларнинг ижод маҳсулларидан иборат бўлган камалакранг либослар барчанинг эътиборини тортди. Тадбир иштирокчилари атлас, адрас тўқиш жараёни ва уларнинг кўргазмаси билан танишдилар.