Фарғона вилояти Бувайда туманининг 50-умумий ўрта таълим мактабида ота-оналар йиғилиши ўтказилди.


“Фарзандларимиз келажагига бефарқ бўлмайлик” мавзусида ўтказилган мазкур йиғилишда мактаб фаоллари, бувайда туман 2-сектор раҳбари бўлган прокурор ёрдамчиси Озодбек Ҳасанов, Шўрқишлоқ МФЙ раиси Икромжон Асронов ва 184 нафар ота-оналар иштирок этди. Ўқувчиларнинг дарсларга мунтазам қатнашиши, бесабаб мактабдан қолмаслик, шунингдек, оммавий йиғинлар, туғилган кун, сумалак каби мактабдан ташқарида уюштириладиган кечалар ташкилламаслик ва ота-оналарнинг ўз фарзандларини етарлича назорат қилиши ҳақида суҳбатлашилди.










