Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Бувайдаликлар Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили билан учрашди

Маҳалла жамоатчилик ва давлат органлари ўртасидаги “таянч кўприк”ка айланади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятидаги ишончли вакили Мавлуда Ходжаева бувайдалик сайловчилар билан учрашди.

Бувайда тумани маданият марказида бўлиб ўтган учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакиллари, партия электорати, жамоатчилик ва хотин-қизлар фаоллари ҳамда ёшлар иширок этишди.

Учрашув аввалида ишончли вакил сайловчиларни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ҳаёти, меҳнат фаолияти, бешта устувор мақсадни қамраб олган сайловолди дастури билан таништирди.

Учрашувда сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилган сиёсий жараёнларда Фарғона вилоятининг барча ҳудудлари каби Бувайда туманида ҳам иқсодий ўсиш кузатилаётгани алоҳида қайд этиб ўтилди.

Хусусан, Бувайда туманида 2016-2023 йиллар давомида саноат маҳсулотлари ҳажми 3,4 бараварга, қишлоқ ҳўжалиги 1 бараварга, хизмат кўрсатиш 2,6 бараварга, қурилиш ишлари 11,6 бараварга, инвестициялар 5,1 бараварга ортган. Кейинги 6 йилда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида экспортёрлар сони 24 тага ёки 4 бараварга кўпайган.

2022 йилда улар томонидан 15 га яқин давлатларга 24,2 млн. долларлик экспорт амалга оширилиб, бу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан 3,5 бараварга ошган. Пировард натижада бугун бувайдаликлар ҳаётидан рози бўлиб яшамоқдалар.

Учрашувда илгари сурилган бешта устувор мақсадларнинг барчаси инсон омили, унинг фаровон ҳаёт кечириши учунлиги ҳақида фикр юритилди.

Қайд этилганидек, номзод сайловолди дастурининг муҳим йўналишларидан бири бўлган аҳоли фаровонлигини таъминлашда маҳаллани жамоатчилик ва давлат органлари ўртасидаги “таянч кўприк”ка айлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек, мол-мулк ва ер солиқлари маҳаллада қолиши ҳисобига, маҳалла бюджетида йилига 3 триллион сўм маблағ пайдо бўлади. Келгуси йилларда “Очиқ бюджет”га бериладиган маблағни 3 карра ошириб, 24 триллион сўмга етказиш бўйича барча имкониятлар мавжуд.

  • Номзоднинг сайловолди дастурида маҳалла тизимини янада ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилган, дейди Бувайда тумани “Нуроний” жамғармаси раиси Иззатилло Эназров. – Эндиликда маҳалла раисларининг ваколат муддатини 3 йилдан 5 йилга узайтириш бўйича қонуний асослар яратилиши бу тизимга кўпроқ имкониятлар беради.

Тадбир якунида Мавлудахон Ходжаева сайловда партиямиздан номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга барчани чақирди.