Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Ҳар сешанба маҳаллада китобхонлик куни

Бувайда туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январь кунги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори бўйича ҳафтанинг ҳар сешанба куни “IT ва Китобхонлик куни” деб эълон қилинган.

Туманнинг Бачқир МФЙ ёшлар етакчиси Абубакир Аҳроржонов ҳафтанинг ҳар сешанба куни аҳоли ва ёшларни маҳалла кутубхонасига таклиф этилади. Улар ўзлари ёқтирган китобларни олдилар, янги китоблар билан танишадилар. Маҳалла аҳли ва ёшлар учун бу бора-бора анъанага айланиб бормоқда.