Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Бувайдалик фаол тадбиркор ёшлар билан учрашди

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари Фармонига мувофиқ бир гуруҳ фаол тадбиркорлар “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланган эди.

Улар орасида Бувайда туманида фаолият кўрсатаётган “ LION PRINT” хусусий корхонаси раҳбари Мақсаджон Шерматов ҳам бор. У узоқ йиллардан буён тадбиркорлик билан билан шуғулланиб, туман равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётган кўзга кўринган ишбилармонлардан бири.

Бувайда туман мусиқа ва санъат мактабида Мақсаджон ёш тадбиркорлар билан учрашди. Дастлаб Мақсаджон Шерматов ёшларга “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланаётган дақиқаларда қалбидан кечган туйғуларни ҳаяжон билан сўзлаб берди:

 – Давлатимиз бизнес вакилларининг мамлакатимиз иқтисодиёти, келажак равнақига қўшаётган ҳиссасини юқори баҳолади, – деди фаол тадбиркор. – Юртимизда тадбиркорлар учун қулай бизнес муҳити яратилиб, кенг имконият, имтиёзлар берилмоқда. Демак, биз ўзимизга билдирилган ишончни оқлашимиз керак.

Мақсаджон Шерматов учрашувда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга фаолиятининг бошидаги илк қадамлар, ўзи дуч келган қийинчиликлар, тажриба ва кўникмалари, эришаётган ютуқлари ҳамда келажак режалари ҳақида сўзлади. Бўлажак тадбиркорларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Мулоқот чоғи мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, молия, иқтисодиёт, банк ва бошқа соҳаларга алоқадор долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.