Мактаб “завуч”лари компютер ўқув курсини тамомлаб, сертификат олишди.

Бувайда туман маркази Янгиқўрғон шаҳарчасида жойлашган “Unco academy” ўқув марказида 40 дан ортиқ мактаб ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари компьютер саводхонлиги бўйича махсус ўқув курсини тамомлади.
Улар мазкур ўқув марказида таълим олишни май ойида бошлашган эди.

Таълим тизимида бутунлай янгича услубда ўқитиш, ўқувчилар билимини баҳолашнинг замонавий усули қўлланилаётган бугунги даврда бу соҳада ишловчи барча кадрнинг компютер саводхонлиги юксак даражада бўлиши шарт. Айниқса, мактаб раҳбарларининг. Шунинг учун тумандаги барча мактабларнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари таътилдаги бўш вақтларидан унумли фойдаланиб, ўз устида ишламоқдалар. Улар энг ишончли ўқув маркази бўлган “Unco academy”да бир ой давомида таҳсил олиб, ахборот технологиялари билан ишлаш, компьютердан самарали фойдаланиш, интернет ва ижтимоий тармоқлар бўйича билим ва кўникмаларини оширдилар. Ўқув курсини тугатган мактаб раҳбарларига махсус сертификатлар топширилди.










