Ҳурматли сайтимиз кузатувчилари, аёлларга ҳуқуқий ёрдам бериш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, оиладаги зўравонликка барҳам бериш, мунис хотин-қизларга тенг ҳуқуқлар кафолатини яратиш мақсадида янги лойиҳа бошламоқчимиз.
Сиз ўзингиз гувоҳи бўлган ҳодисалар, воқеалар ҳақида айтиб беришингиз, аёллар ҳуқуқи борасида ўз саволларингизга сайтимиз орқали жавоб олишингиз мумкин.
Шунингдек, Бувайда, Учкўприк, Бағдод туманларида аёллар учун муносиб бўлган иш ўринлари ҳақида ҳам хабардор бўласиз. Бизга ёзинг, телеграмм орқали боғланинг (@SharifaMurod), фикрлашинг, ёрдам олинг.









