Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Кўчадаги чиқиндилар

Биз она табиатни мусаффо ҳолда сақламоқчи эканмиз, биринчи навбатда энг оддий нарсаларга эътибор бериб, оддийгина амалларни бажарсак кифоя.


Экологияни асраш, уни келгуси авлодларга етказиш учун дарахтларни кесмаслик, қум ва барханларни йўқотмаслик, катта-катта дарё ва денгизни қуритмаслик керак деб тушунамиз. Аслидачи?
Аслида ҳаммаси оддий.

Биз она табиатни мусаффо ҳолда сақламоқчи эканмиз биринчи навбатда энг оддий нарсаларга эътибор бериб, оддийгина амалларни бажарсак кифоя.


Ислоҳни ўзимиздан бошлашимиз керак. Музқаймоқ қоғозини дуч келган жойга ташламасак, пистани йўл-йўлакай чақиб кетмасак, сигарет қолдиғини йўлакка йўлоқтирмасак, дарахтларнинг шохини синдирмасак бас.
Биз қолдирган шу каби “излар” эрта тонгда ободонлаштириш ходимларининг ишини кўпайтиради, ҳавони булғайди. Кўнгилни хира қилади.

Бувайда тумани маркази ҳисобланган Янгиқўрғон қишлоғида ҳам бу каби чиқинди уюмлари йўқ, дея айта олмаймиз. Сабаби, яна ўша масала! Аҳолининг экологик саводхонлигининг етишмаслиги, ўз уйини, ўз юртини тоза ва озода сақлашга уринмаслиги кейинчалик каттароқ экологик муаммоларни келтириб чиқаради.
Мана шундай манзаралар туман марказида бўлиши дилни хира қилади.

Изоҳ қолдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *