Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Бувайдада 40 тонна кўмир бепул тарқатилди

 Бувайда туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тумандаги эҳтиёжманд, кам таъминланган 80 та оилага 500 килограммдан  жами 40 тонна бепул кўмир ажратилиб, манзилли тарзда етказиб берилди.

Жумладан,”Чўмбоғиш” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 2 та эҳтиёжманд оилага ҳам аномал совуқ кунлар ҳукмрон бўлган  бугунги шароитда бепул кўмир маҳсулоти маҳалла фаоллари томонидан олиб кириб берилди. Қишнинг ўта совуқ кунларида  кўрсатилаётган бу амалий ёрдам фуқароларимизни хурсанд қилди,- дейди “Чўмбоғиш” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Толибжон Хуназаров.

Изоҳ қолдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *