Ш. Худойбердиев педагоглик фаолияти давомида 50 дан ортиқ ўқув услубий қўлланмалар ва 500 дан ортиқ электрон дарс ишланмалари яратган. Ўқувчи – ёшларнинг иқтидорини ривожлантириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида таълим масканида “Ёш кимёгарлар “ тўгараги фаолиятини йўлга қўйиб, қўшимча машғулотларда 100 нафардан зиёд ўқувчиларнинг фан бўйича билимларини янада мустаҳкамлашга эришмоқда.
Шунингдек, изланувчан ва тиришқоқ бу ўқитувчи вилоят халқ таълими бошқармаси қошида ташкил этилган “Тажриба-маҳорат мактаби”нинг фаол аъзоси бўлиб, вилоят миқёсида фан ўқувчиларининг касбий маҳорати ва малакасини оширишга қаратилган ўқув-семинарлар, тажриба алмашув курсларига тренер-ўқитувчи сифатида мунтазам жалб этиб келинмоқда.
Ўтган йиллар давомида унинг 40 дан ортиқ ўқувчилари фан олимпиадасининг вилоят босқичида, 10 дан ортиқ ўқувчилари эса республика босқичида ғолиб бўлган.









