Фарғона вилояти Бувайда тумани 2-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Саидахон Хаджаева раҳбарлигидаги 3-“Д” синф ўқувчиларининг ота-оналари мажлиси ноодатий усулда ўтказилди. Унда “Ота-она – боланинг биринчи устозидир” мавзусида тренинг машғулоти ва “Заковат” ўйини бўлди.
Мактабга ташриф буюрган ота-оналар кайфиятни кўтарувчи “Сеҳрли қучоқ” ўйини билан кутиб олинди.



Улар синфхонага кирганларида эса “5 қадам ” усули орқали ҳар бир қадамида фарзандларининг 5 тадан фазилатларини айтиб қадам босишди.

“Куч бирликда” ўйини орқали ота-оналар 8 томонига ип боғланган ликопча устига қўйилган стаканга сув қуйиб, сувни тўкмасдан ипларни 8 томонга тортган ҳолда ерга қўйиш орқали бирлик бор жойда ҳамиша бирдамлик бўлишини ўзларида ҳис этдилар.


Шундан сўнг ота-оналар уч гуруҳга бўлиниб, “Заковат” интелектуал ўйинига таклиф этилди.








Ота-оналар “Заковат” ўйини қизиқарли бўлганидан вақтни қандай ўтганини билмай қолишди. Ғолибларга ва фаол иштирок этган ота-оналарга совғалар берилди.









