Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Хотин-қизлар тизимининг 2023 йил давомида туманда амалга оширилган ишлари таҳлил қилинди

Бувайда туманида оилавий ажримлар ҳамда жиноятчиликни олдини олиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлигининг телеграм каналида ҳам ўқишингиз мумкин.

Йиғилишда туман ИИБ, туман адлия бўлими, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими масъул ходимлари ҳамда кун тартибига тааллуқли бўлган масъуллар иштирок этдилар.

Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи К.Мирсаидова 2023 йил якуни юзасидан асосий кўрсаткичлар таҳлили билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди. Шунингдек, К.Мирсаидова йиғилиш иштирокчиларини 2024 йилда амалга ошириладиган ишлар режаси (прогноз кўрсаткичлар) билан таништирди.

Таҳлил асосида оилавий ажрим ва ажрим ёқасидаги оилалар билан ишлашда, хотин-қизлар жинояти,тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш ва бошқа асосий кўрсаткичлар бўйича салбий натижа кўрсатган маҳалла хотин-қизлар фаолларининг ҳисоботлари тингланди.

2023 йил давомида оилавий ажримларни олиш борасида самарали фаолият кўрсатган Жилва маҳалла фуқаролари йиғини хотин-қизлар фаоли Ш.Пармонова хамда Буюк ипак йўли маҳалла фуқаролари йиғини хотин-қизлар фаоли Н.Юлдашеваларга туман хокимининг ташаккурномаси ва совғаси тақдим этилди.

ИИБ ХҚ бўйича инспектори Д.Хасанова, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими масъул ходими Н.Саттарова, туман бош имом хатиби А.Низомов, туман “Оқила аёллар ҳаракати” раҳбари О.Асқаровалар кун тартибидаги масалалар ва 2024 йилга ҳамкорликдаги амалга ошириладиган ишлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.