Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

“Маънавиятли синф раҳбар” танлови ўтказилди

Бувайда тумани 3-умумий ўрта таълим мактабида “Маънавиятли синф раҳбар” номли беллашув ўтказилди.

Унда мактаб ўқитувчиларидан бошланғич синф раҳнарларининг “Нафосат” жамоаси ҳамда юқори синф раҳбарларининг “Маърифат” жамоалари 5 та шарт бўйича бахслашдилар. Улар ўзларининг суҳандонлик, топқирлик маҳоратларини ишга солиб, ғолиблик учун астойдил ҳаракат қилдилар. Қизиқарли ва мазмунли саҳна кўринишлари, шеър ва қўшиқлар ижро этдилар. Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир жамоанинг чиқишлари ва танлов шартларининг бажарилишига диққат билан эътибор қаратдилар. Баҳсларга бой бўлган беллашувда маънавият, маърифат  ғалаба қозониб, унда иштирок этган ҳар бир ўқитувчи алоҳида эътироф этилди.

Бундай беллашувлар тез-тез ўтказиб турилса, туман, вилоят миқиёсида оммалаштирилса, нафақат ўқувчиларнинг, балки устозларнинг ҳам вақти самарали, қизиқарли ўтади.