Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Бувайда туман ҳокимининг навбатдаги халқ қабули бўлиб ўтди

халқ қабули

Бувайда туман ҳокими Беҳзоджон Ибрагимовнинг навбатдаги жисмоний ва юридик шахслар вакиллари билан қабули бўлиб ўтди.

Бувайда туман ҳокими бошчилигидаги қабулда сектор раҳбарлари, Президент Халқ Қабулхонаси мудири, ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Қабулда моддий ёрдам, кредит, даволаниш учун моддий ёрдам, болалар нафақасини олиш, уй-жой,ва бошқа масалалар бўйича жами 25 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди. Шулардан 6 таси ижобий ҳал этилди, 8 тасига ҳуқуқий маълумот бериш ва тушунтириш  орқали ҳал қилинди ва 11 нафар  фуқароларнинг мурожаатлари ижро учун тегишли корхона ва ташкилотларга ижрога йўналтирилди.