Бугундан юртимиз бўйлаб “Беш ташаббус олимпиадаси”га старт берилди.
“Ёшларнинг бўш вақти – етакчининг иш вақти” тамойили асосида маҳалладаги ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ёшларни маданият, санъат, спорт, китобхонлик, ахборот технологиялари, интеллектуала ўйин йўналишлари бўйича иқтидорларини кашф этиш ҳамда қўллаб-қувватлаш мақсадида йўлга қўйилган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2024 йилги очилиш маросими Бувайда туманида ҳам юқори савияда ташкил этилди.




Унда “Ёшлар ишлари агентлиги” туман бўлинмаси раҳбар-ходимлари, барча маҳаллалар ёшлар етакчилари ва фаол ёшлар иштирок этди.









