Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

“Мумтоз” тантаналар саройида хотин-қизлар байрами нишонланди

Мунис ва мўътабар аёлларга эҳтиром кўрсатилди.
Бувайда туманининнг “Мумтоз” тантаналар саройида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёлга – эҳтиром” деб номланган байрам тадбири ўтказилди.


Тантанали байрам тадбирида узоқ йиллар турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилиб, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган фахрий онахонлар, давлат хизматчилари, ижтимоий соҳа вакилаларию тадбиркор опа-сингилларимизга эҳтиром кўрсатилди.

Тадбирда тумани ҳокими Беҳзоджон Ибрагимов иштирок этиб, барчамиз учун севимли бўлган онажонларимизни, меҳрибон опа-сингилларимизни, дилбар аёлларимиз ва мунис қизларимизни байрам билан қутлади. Жамият ва давлат ҳаётида ҳар жабҳада фаоллик ҳамда ташаббускорлик кўрсатаётган хотин-қизларга “Мўътабар аёл” кўкрак нишони, туман ҳокимининг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Байрам тадбири Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муҳсинжон Мўминовнинг гўзал куй-қўшиқлари ҳамда туман маданият бўлими санъаткорларининг лутфга бой дил сўзлари, дилрабо рақслари билан янада файзли ўтди.

.