Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Бувайдага келди.

Бувайда туманидаги “Эшон бобо” жоме масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташриф буюрди.

1 март куни Бугун Бувайда тумани маркази бўлмиш Янгиқўрғон шаҳарчасида қад ростлаган “Эшон бобо” жомеъ масжиди ҳар сафаргидан ҳам гавжум бўлди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Фарғонага ташриф буюриб, баҳорнинг биринчи кунида муборак жума намозини бувайдаликлар билан бирга ўқиди.

Масжидга йиғилган аҳли мусулмон Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг маърузалари ва қимматли ўгитларидан  тингладилар.  Қўллар дуога очилиб, элу юртга тинчлик, маърифат ва саодат тиланди.