Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Бувайда 2-ВИДУМИнинг кимё фани ўқитувчиси, халқ таълими аълочиси Шавкатжон Худойбердиев “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Ш. Худойбердиев педагоглик фаолияти давомида 50 дан ортиқ ўқув услубий қўлланмалар ва 500 дан ортиқ электрон дарс ишланмалари яратган. Ўқувчи – ёшларнинг иқтидорини ривожлантириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида таълим масканида “Ёш кимёгарлар “ тўгараги фаолиятини йўлга қўйиб, қўшимча машғулотларда 100 нафардан зиёд ўқувчиларнинг фан бўйича билимларини янада мустаҳкамлашга эришмоқда.

Шунингдек, изланувчан ва тиришқоқ бу ўқитувчи вилоят халқ таълими бошқармаси қошида ташкил этилган “Тажриба-маҳорат мактаби”нинг фаол аъзоси бўлиб, вилоят миқёсида фан ўқувчиларининг касбий маҳорати ва малакасини оширишга қаратилган ўқув-семинарлар, тажриба алмашув курсларига тренер-ўқитувчи сифатида мунтазам жалб этиб келинмоқда.

Ўтган йиллар давомида унинг 40 дан ортиқ ўқувчилари фан олимпиадасининг вилоят босқичида, 10 дан ортиқ ўқувчилари эса республика босқичида ғолиб бўлган.

Изоҳ қолдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *