Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Оқ  халатига қора доғ туширган ҳамширалар

Ҳамшира Х.нинг маоши рўзғор кам-кўстларига етмас эди. Кўпроқ маош олиш учун эса кўпроқ ишлаш  яъни тунги навбатчиликда кўпроқ туриш керак эди. Тунги навбатчилик сонини кўпайтириш  катта ҳамширага боғлиқ эди.

Ҳамшира Х. ўз ниятини пост ҳамшираси Ш.га билдиради. Ҳамшира Ш. эса катта ҳамшира К. билан “гаплашади”. “Эвазига бизни ҳам сийлаб турса, майли, ишлашсин”, дея рози бўлади бу таклифга катта ҳамшира. Шундай қилиб, улар ўзаро келишув тузадилар, яъни тунги навбатчи ҳамшира ҳар ойлик маошидан катта ҳамширага  икки юз минг сўм бериб турадиган бўлди. Бундан хабар топган ҳамшира  М. ҳам бу келишувга қўшилди.

 Улар икки-уч йил давомида шундай ишлаб юришади. Аммо қийналиб ишлаб топаётган ойлигининг баракасини учираётган бу “олди-берди” ниҳоят ҳамшираларнинг жонига тегади. “Қачонгача давом этади бу ҳол”, дея икки дугона ДҲХ вилоят бошқармаси бошлиғи номига шикоят аризаси ёзадилар. Ариза ўрганиб чиқилиб, қинғир ишга чек қўйилади. Мазахўрак катта ҳамшира ва унинг харом тушумига шерик ёрдамчиси томоғига чўғ тиқилгандек типирчилаб қолади. Ишни босди-босди қилиш учун зир югурадилар. Ҳамширалардан олган пулларининг ҳаммасини қайтариб берадилар.

Аммо жиноятга жазо муқаррардир. Катта ҳамшира  К. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан бир йил муддатга моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан махрум этилди. Унинг ҳамтовоғи ҳамшира Ш. ҳам ўз қилмишига яраша жазо олди.

Изоҳ қолдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *