Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Бувайда тумани Қум МФЙ кексалар маслаҳат гуруҳи раиси Қаюмжон Каримов нуронийлар беллашувида 1-ўринни эгаллади

Бувайда тумани 17-Болалар мусиқа ва санъат мактабида маҳаллалар нуронийлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “ Ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ижросини бажариш мақсадида “Бир нуроний ўн нафар ёшга масъул” мавзусида кўрик-танлов бўлиб ўтди. Танлов давомида “Кексалар маслаҳат гуруҳи”дан С. Отабоев, Т. Жакбаров ва М. Зияевалар ҳайъатга аъзолик қилдилар.

Ушбу танловда МФЙларидан келган нуронийлар беллашдилар.

Ушбу танловда

1-ўрин Қум МФЙ кексалар маслаҳат гуруҳи раиси Қаюмжон Каримов;

2-ўрин Қоратепа МФЙдан Комила Собирова;

3-ўрин эса Ойим қишлоқ МФЙ вакили Расулжон Абдураҳмоновга насиб қилди.

Ғолиблар туман халқ таълими касаба уюшмаси раиси А. Раҳмонов томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди.