Халқ депутатлари Бувайда туман Кенгашининг олтинчи чақириқ эллик саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида депутатлар, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага дахлдор ташкилот ва муассаса раҳбарлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Кун тартибига кўра, дастлаб Бувайда тумани адлия бўлими томонидан тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича 2023 йилнинг II чораги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида Бувайда туман адлия бўлими раҳбари Нуралибек Исмоилов Неъматуллаевич ахборот берди.
Шунингдек Бувайда туманида қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан 2023-йилнинг ўтган 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан Туман прокурори, адлия маслаҳатчиси Шерзоджон Миржавҳаров Усмонович ахборот берди.

Кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси Бувайда туман бўлими томонидан 2023-йилнинг II чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан Мажбурий ижро бюроси Бувайда туман бўлими бошлиғи, Адлия маслахатчиси Нодиржон Умрзоқов Турсунбоевичнинг хисоботи тингланди.

Шундан сўнг “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш ҳамда уларга муносиб турмуш шароитларини яратиш бўйича Бувайда туманида 2023 йилнинг ИИ чораги давомида амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Комунахон Мирсаидова Мелиқўзиевнанинг маърузаси тингланди.

Сессия кун тартибига охирги масала юзасидан Бувайда туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил ИИ чорак ижроси ҳамда 2023 йил ИИ чорагида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар юзасидан туман иқтисодиёт ва молия бўлими раҳбари Аброржон Эргашев Баҳромович ҳисобот берди.

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан халқ депутатлари Бувайда туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.











