Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

“Ёш китобхон” республика танловида 2-ВИДУМИ ўқувчиси 2-ўринни эгаллади

yosh kitobxon

Фарғона давлат университетида “Ёш китобхон” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда Бувайда тумани шарафини ҳимоя қилган 2-ВИДУМИ (вилоят ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати)нинг 9-“Б” синф ўқувчиси Маҳфузахон Турғунова Тўлқинжон қизи фахрли 2-ўринни эгаллади ва танлов ташкилотчилари томонидан II даражали диплом ва ноутбук билан тақдирланди.

Беллашув 2 та шарт асосида ўтказилди. Иштирокчилардан тезкорлик, зукколик, билим ва ҳозиржавоблик талаб қилинди. Баҳслардаги ғолиблик ҳақиқий зийрак китобхонларга хосдир.

Маҳфузахон танловнинг 15-19 ёш тоифасида иштирок этиб, ўз билим ва китобхонлигини барчага намоён этди.  

           Нодирбек Юсуфжонов, 2-ВИДУМИ ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари.