Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

“Камалак юлдузлари” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

kamalak yulduzlari

Бувайда туманида “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёт фестивалининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда туманимизнинг истеъдодли болалари турли йўналишларда, жумладан, чолғу созандалиги, эстарада хонандалиги, миллий ва замонавий рақслар, тасвирий санъат ва миллий ҳунармандлик, назм асарлари ижроси кабилар бўйича ўз санъат-маҳоратларини намойиш этдилар. 

Туман маданият марказида бўлиб ўтган ушбу фестивал иштирокчиларининг 14 нафари ғолиб сифатида тақдирланди. Улар орасида Бачқир маҳалласидан 10-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари Шерозбек Ҳабибжонов эстрада хонандалиги бўйича ҳамда Моҳидилхон Йўлдашалиева назм (шеърият) йўналишида ўз иқтидорлари билан барчани лол этдилар.

Ғолиблар танловнинг вилоят  босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Абубакир Аҳроржонов, Бачқир МФЙ ёшлари етакчиси.