Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Замонавий касбларнинг ҳаётимиздаги ўрни

kasb tanlash

“Қуёшлиқ истасанг, касби камол эт“, Алишер Навоий.

    Маълумки, ҳар бир ота-она ўз фарзандини комил инсон бўлиб вояга етишини истайди. Бироқ бу эзгу ниятнинг ижобат бўлиши учун орзу-истакнинг ўзи камлик қилади. Болажон халқмиз деймиз, болаларимизнинг озиқ-овқати, кийимига катта эътибор берамиз-у, бироқ уларнинг таълим-тарбиясига, касб танлашига келганда эътиборсизроқ бўламиз. Юртбошимиз Ш. Мирзиёев “Ёшлар – Ўзбекистоннинг енг ката бойлиги, бебаҳо хазинаси”, дея кўп бора таъкидламоқдалар. Бу жуда ҳам тўғри ва ўринли таъкид.

“Янги Ўзбекистон-мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади” деган езгу ғоя асосида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Яратилаётган шароитлардан унумли фойдаланиш йигит-қизларнинг мактабда, касб-ҳунар мактабларида ўзлаштираётган билимига ва албатта, ўз олдига қўйган мақсадининг катта-кичиклигига боғлиқ деб биламан.

Янги Ўзбекистон – катта имкониятлар мамлакати. Биз буни ёшларимизнинг спортда, шахмат, санъат соҳасида, фан олимпиадаларида эришаётган ютуқларида кўрамиз.

Кейинги йилларда кўҳна ва ҳамиша навқирон Қўқон ҳунармандлар шаҳри деб эътироф етилди. Президентимизнинг қўллаб-қувватлашлари туфайли Фурқат туманида “Наққошлар мактаби”га асос солинди. Кўп ўтмай бу даргоҳдан ўзбек наққошлик санъатини дунёга кўз-кўз қиладиган машҳур усталар етишиб чиқади. Мустақиллик шарофати билан Риштон кулолчилик мактаби ҳунарманд ёшлари ўз ижодий ишлари билан халқаро фестивалларда тенгдошлари билан танишиб ўз маҳоратларини кўрсатдилар. “Меҳнат инсонни улуғлайди” деганлари ҳақ гап.

Иқтидорли ёшлар илм-фан, техника, технология, иқтисодиёт ва таълим-тарбия жараёнини ташкиллаштиришга, айниқса, янги касб-ҳунарларни эгаллашга астойдил киришмоқда. Биз ХХI асрда, фан ва техника ривожланган асрда яшамоқдамиз. Бугун камолга етаётган ёш авлод вакиллари энг замонавий касбларни яхши билишлари керак.

Ижтимоий-иқтисодий соҳанинг жадал ривожланиш меҳнат бозорида бугунги кун талабига эга бўлган касблар турларининг ўзгаришига олиб келади. Жумладан: истиқлол йилларидаги буюк ўзгариш ва ислоҳотлар ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида янги касби-кор эгалари бўлишини тақозо этмоқда.

Юртимизда қад ростлаётган замонавий кўп қаватли бинолар, уларнинг коммуникациялари билан боғлиқ янгиланишлар янгидан-янги касб эгаларини талаб қилади. Бу ижтомоий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳасида ўзгариш бўлишини тақозо этади. Шу боис Республикамизнинг ҳар бир вилоятида касб-ҳунар мактабларининг очилиши, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ўқув марказлари фаолият юритаётгани қувончли ҳолдир. Бугун ҳар бир ота-она замон билан ҳам нафас бўлиб, фарзандларининг келажаги учун энг замонавий касблар ҳақида маълумотлар бериши, “Касбим-фахрим” мавзуларида суҳбатлар ўтказиши лозим. Ёшлар оилада ёки таълим муассасаларида узоқни кўзлаб, чуқур ўйлаб касб танлашлари шарт. Ахир, ҳар бир инсонда ишлаш завқи бўлиши керак-ку.

Абдужалил Қобулов, Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали 3-босқич талабаси.