Бувайда тумани Ихтисослаштирилган мактаб тадбирлар залида ёшлар ва нуронийлар ўртасида “Уч авлод учрашуви” тадбири бўлиб ўтди.
“Янги ҳаёт учун,Янги Ўзбекистон учун” шиори остида, “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий доирасида бўлиб ўтган ушбу тадбирда Республика “Нуроний” жамғармаси бўлим бошлиғи А.Умаров, Фарғона вилоят “Нуроний” жамғармаси бўлими бошлиғи З. Раҳмонов, меҳнат фахрийлари ва ёшлар иштирок этди.






Унда мамлакатимизда амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар, тинчлик қадри, бугунги кунга шукроналик, соғлом маънавий муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, айниқса, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларни халққа етказиш ҳамда 2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиниши, ёшларга ва тадбиркорларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар, кенг имкониятлар тўғрисида маълумотлар берилди.









