Бир гуруҳ журналист ва блогерлар тажриба алмашиш ва ижодий учрашув мақсадида жорий йилнинг 15 апрель куни сеҳрли диёр Америка қўшма штатларига сафарга кетишди. Улар дастлаб Вашингтонда бўлишди. Сўнгра Детройт, Каламазу, Денвер, Колорадо спрингес, Нью Йорк каби йирик шаҳарларда бўлиб, америкаликлар ҳаёти, маданияти ва тарихи билан танишдилар.

Журналистларнинг, айниқса, аҳолиси ташлаб чиқиб кетган Детроит шаҳри ҳақидаги таассуротлари ўзгача.
Детроит – иқтисодий банкрот туфайли аҳолиси тарк этган шаҳар бўлиб, 2013 йилдан буён ҳувиллаб қолган эди. Мухбиримиз Шарифа Муроднинг хабар беришича, бу ерга яна ҳаёт қайтмоқда экан. Бунинг учун шаҳар мэри, катта-катта компаниялар, йирик тадбиркорлар амалий ишлар қилишмоқда.

Ҳатто, бошқа давлатлардан “ташландиқ шаҳар” ни кўриш учун алоҳида сайёҳлар ҳам келишмоқда.
Детройтда ҳаво совуқ. Мевали дарахтлар энди гулламоқда.

Журналистлар Генри Форд музейида бўлиб, у ердаги бир-биридан ажойиб тарихий автомобилларни кўришди. Музей коллекциясида Жон Кеннедининг президентлик лимузини, Авраам Линколннинг Форд театридаги кафедраси, Томас Эдисоннинг лабораторияси, ака-ука Райтларнинг велосипед дўкони, Роса Паркс автобуси ва бошқа кўплаб тарихий экспонатлар мавжуд. Бу Қўшма Штатлардаги энг катта ёпиқ ва очиқ музей мажмуаси ва ҳар йили 1,7 миллиондан ортиқ киши ташриф буюради. У 1969 йилда Гринфилд қишлоғи ва Генри Форд музейи номи билан Тарихий жойлар миллий реестрига киритилган ва 1981 йилда “Эдисон институти” сифатида Миллий тарихий ёдгорлик сифатида белгиланган.




“Детройтдаги Генри Форд музейида мен сариқ автобусни кўрдим”, дейди Шарифа Мурод.
“Мана шу автобусда тарих ўзгарган.

Ҳа ўша, Роза Ли Паркс оқтанлиларга жой беришни истамаган автобус.
АҚШдек катта мамлакатни ва бутун дунёни ўзгартириб, унга эркинлик руҳини олиб кирган аёл дея таърифланган Роза Aлабама штатининг Монтгомери шаҳрида яшаган. 1955 йил 1 декабрда автобусда ўз ўрнини оқтанли йўловчига бўшатиб беришдан бош тортган. Унинг бу исёни нафақат бошқа автобус йўловчилари, балки шаҳар аҳолиси томонидан ҳам қўллаб-қувватланди, уни “Озодликнинг қора атиргули” дея атай бошлашди. 381 кун давомида Монтгомерининг барча қора танли аҳолиси Роза ва унинг позициясини қўллаб-қувватлаш учун жамоат транспортидан фойдаланмади. 1956 йил 20 декабрда Монтгомерида шаҳар автобусларида ирқ ажратиш қонун билан бекор қилинди.
Аёл оқтанлига жой бермагани учун ҳибсга ҳам олинган”, дейди Шарифа Мурод.
Мана ўша автобус.

Биз яна маҳаллий янгиликларни нашр этувч outliermedia.org таҳририятида бўлдик. 14 киши ишлайдиган бу онлайн нашрда маҳаллий янгиликлар ёритилар экан. Худди ўзимизнинг Buvayda.info каби. Биз хафа бўлмасак ҳам бўлаверар экан. Чунки буларда ҳам худди биздагидек молиявий муаммолар бор экан. Албатта, маҳаллий тадбиркорлар онлайн нашрни қўллаб-қувватлаб тураркан. Нашр ҳам олинган ёрдам пулини тийин-тийинигача нимага сарфлангани ҳақида ўқувчиларига ҳисобот бериб турар экан.
У ердан чиқиб Wayne университети билан танишдик.
Ўзи Детройтда 640 минг аҳоли яшайди. Бу университетда эса нақ 25 минг талаба ўқиркан. Университет эмас, кичкина шаҳарча дейсиз.
Ҳар бир танишув ва учрашув ўрганишга ва хулоса чиқаришга ундамоқда.
Детройтдаги Генри Форд музейида бўлдик.

Мана шу суратдаги қиз Детройтдаги энг омадли тадбиркорлардан бири. У ўзининг кичик жуссагига қарамай, катта компания ташкил қилиб, дунёнинг 13 та давлатида филиалини очган экан. Ҳамма филиалида бир нафардан ходим ишлайди. Иш онлайн бўлиб, турли фирмалар учун бренд ёки логотип яратиб беришади. Ходимларининг ҳаммаси аёллар”.









