Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Бувайда санъаткорларининг ҳисобот концерти бўлди

Бувайда туман маданият ва туризм марказида Расулқори Мамадалиев номидаги мақомчилар халқ ансамбли, “Табассум” ашула ва рақс халқ ансамбли, “Шодлик” халқ ҳаваскорлик ансамбли, “Зарб” доирачилар халқ ҳаваскорлар ансамблининг ҳисобот концерти бўлиб ўтди.

Республика Маданият Вазирининг шу йил 3 октябрдаги 136-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган концертда “Мақомчилар” халқ ансамбли томонидан “Қўқон ушшоғи” (Юсуф Сайрами ғазали), “Соққийномаий савтикалон” (Бобур ғазали) қўшиқлари куйланди.
“Табассум” ашула ва рақс халқ ансамбили аъзоларининг гўзал ижролари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Яҳёбек Мўминов томонидан ижро этилган куй- қўшиқлар барчага манзур бўлди.


Шунингдек, “Шодлик” эстрада халқ ҳаваскорлик жамоаси хонандалари- Жўрабек Қодиров, Равшанбек Деҳқонов ижросидаги куй ва қўшиқлар, “Зарб” доирачилар томонидан янграган зарбли оҳанглар юракларга жўшқинлик улашди.


Мавлудахон МАҲМУДОВА,
туман маданият ва туризм маркази раҳбари.