Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Бувайда ёшлари ўртасида миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги танлови ўтказилди

МИЛЛИЙ ВА ЗАМОНАВИЙ ЧОЛҒУ ИЖРОЧИЛИГИ танловининг секторлараро туман босқичига старт берилди.

Бувайда тумани 17-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг II мавсуми доирасида “Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги” йўналишининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловнинг очилишида сўз олган Ёшлар ишлари агентлиги Бувайда тумани бўлими бошлиғи Исломжон Қаюмов бугунги кунда юртимизда ёшларнинг иқтидори, қобиляти, истеъдодларини рўёбга чиқариш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун кўплаб танлов ва лойиҳалар ўтказилаётганлиги, Бувайда ёшларининг I мавсум олимпиада мусобақаларида ҳам кўплаб ютуқларни қўлга киритгани ҳақида алоҳида тўхталиб, барча иштирокчиларга омад ва зафарлар тилади.

Ғолибликни қўлга киритган ёшлар вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланма оладилар.