Бувайда тумани фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан туманда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, очиқ ва ёпиқ майдонларда маҳсулот етиштириш бўйича семинар ташкил этилди.
Унда соҳа мутахассислари ва томорқачилар иштирок этишди. Шунингдек, семинарда Республика фермерлар кенгаши томорқадан фойдаланиш бўйича бош мутахассис Собитжон Рўзибоев ҳам қатнашди.

Ушбу семинардан кўзланган асосий мақсад фуқароларнинг ўз томорқаларидан самарали фойдаланишини ташкил этиш, уларга амалий кўникма ва илмий асосланган билим бериш, фуқароларнинг ўз томорқасидан яхши даромад олишдан иборатдир.
Иштирокчилар Бегобод маҳала фуқаролар йиғини “Аҳил эл” кўчасида истиқомат қилувчи Эсонкелдиев Абдумутал акалар хонадонида бўлишиб, томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича холатини ўрганишди.
Эсонкелдиевлар оиласининг 7 сотих ери бўлиб, унинг 4 сотихига иссикхона ўрнатилган. Иссиқхонадан ўтган йили 40 млндан зиёд соф даромад олинган. Март ойида иссиқхонага экилган бодринг кўчатлардан 20 млн даромад олишган бўлса, яна ўртача 30 млн даромад олиш кўзланмоқда.
Абдумутал ака нафақага чиқиб ҳам томорқадан яхши даромад олаётгани ҳақида семинар иштирокчиларига сўзлаб берди.









