Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Фарғонада дрифт шоу ўтказилди

16 июнь куни Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” ўйингоҳи автотураргоҳида илк бор авто ва мотоспорт ихлосмандлари учун дрифт шоу ўтказилди. Мазкур ўйин бугун, 17 июнь куни Сўх тумани Равон шаҳарчасида бўлиб ўтaди.

“Дрифт” сўзи (инглизча “дрифт” дан дрифт) юқори тезликда бурчаклар бўйлаб ҳаракатланишнинг ўзига хос техникасига эга бўлган махсус моторспортни англатади. Орқа акс сирпанади, шиналар асфалтни ушламайди, олдинги ғилдираклар доимо бурилиш йўналишига қарама-қарши ҳолатда ва машина деярли ён томонга югуради. Аммо шу билан бирга, дрифтер машинани тўлиқ бошқаради ва уни керакли тарзда бошқаради. Ҳар бир ҳайдовчи ўзига хос ҳайдаш услубини танлайди, турли техника ва усуллардан фойдаланади. Ушбу спортда асосий нарса тезлик эмас, балки ажойиб бурилишлардир.

16 июнь куни Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” ўйингоҳи автотураргоҳида илк бор авто ва мотоспорт ихлосмандлари учун дрифт шоу ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги ҳамда Авто-мото туризм ассоциацияси ҳамкорлигида ўтказилган спорт шоусининг очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов иштирок этиб, барча автоспорт ихлосмандларини спорт туризмини ривожлантириш мақсадида ташкил этилаётган мото ва авто дрифт чиқишларидан завқ олишга чақирди. Тадбирда Авто-мото туризм ассоциацияси раиси Отабек Олимжонов ҳам иштирок этди.

Келгусида ташкил этиладиган спорт тадбирлари бўйича ҳамкорлик меморандуми ҳам имзоланди.

Дрифт шоуда маҳаллий ҳамда Қирғизистондан ташриф буюрган ҳайдовчилар, мотоциклчилар ўзларининг махсус тайёрланган транспорт воситаларида иштирок этиб, ўз чиқишлари, ажойиб ҳаракатлари орқали иштирокчиларни ҳаяжонга солди.

Мазкур замонавий спорт тадбири давомида мото ва авто дрифт чиқишлари билан бирга автопарад, тюнинг автомобиллар кўргазмаси ҳам автоишқибозлар эътиборига ҳавола қилинди.

Бугун, 17 июнь куни Сўх тумани Равон шаҳарчасида дрифт шоу бўлaди.