Фарғона вилоят ҳокимлигининг расмий маълумотларига кўра Риштон туманидаги “Халқаро кулолчилик маркази”да “Ёш ҳунармандлар” республика фестивали бўлиб ўтди. Фестиваль очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов иштирок этди.





Мазкур “Ёш ҳунармандлар” республика фестивалида риштонлик ёш кулол Жавоҳир Усмоналиев фахрли иккинчи ўринни эгаллади.
Фестиваль давомида республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган ҳунармандларнинг кўргазмалари, ёш ҳунармандлар томонидан маҳорат дарслари, касблар танлови ташкил этилди. Тадбир иштирокчиларига вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари иштирокида катта концерт дастури ҳам тақдим этилди.

Фестиваль ҳакамлар ҳайъатининг якуний қарори билан Қорақалпоғистон республикаси 1-ўринни, (100 млн. сўм) Фарғона вилояти 2-ўринни (75 млн. сўм) Тошкент шаҳри 3-ўринни (50 млн. сўм) қўлга киритди. Қолган барча иштирокчилар эса 15 млн. сўмлик ваучерлар билан тақдирландилар.
Фарғона вилояти шарафини ҳимоя қилган риштонлик ёш кулол Жавоҳир Усмоналиев фахрли иккинчи ўринни қўлга киритиб, 75 миллион сўм миқдоридаги мукофот пулига эга бўлди.









