Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

“Фарғона ойдинлари” китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 9 август куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими ҳомийлигида нашр этилган “ФАРҒОНА ОЙДИНЛАРИ” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Ушбу тўпламда 42 нафар фарғоналик ижодкорлар – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, шунингдек, айни даврда фаол ижод қилаётган ёшларнинг шеърий, насрий ва илмий асарлари ўрин олган.

Тадбирда Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Файзуллажон Қосимов,  Фарғона вилояти ҳокимининг Давлат тили бўйича маслаҳатчиси Соҳибжамол Тонготарова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, истеъдодли шоир, ёзувчилар ҳамда Миллий гвардия, Божхона, Қўриқлаш, Мудофаа бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва ходимлари, маънавият фидойилари иштирок этдилар.

Тадбир давомида сўзга чиқганлар ўзларининг илиқ фикрларини билдириб ўтдилар, ҳамда  ушбу бебаҳо тўплам ўзининг севимли китобхонлари қўлига етиб бориши ва улар кўнглидан муносиб ўрин эгаллашига ишончлари комил эканлигини таъкидладилар.

Китобга бувайдалик ёш ижодкор Одина Абдурахимованинг ижод намунаси ҳам киритилгани қувонарлидир. Шунингдек, Учкўприк туманидан Шодия Умрзода, Муҳтарама Розиқова, Наргиза Ваҳобова, Қўқон шаҳридан Дилфуза Қосимова шеърлари ҳам ўрин олган.

Тадбир якунида меҳмонларга янги китобдан совға қилинди.