Жорий йил 15 ноябрь куни тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал-демократик партияси ўзининг 20 йиллигини нишонлайди.
Ўтган давр мобайнида партия ўзига хос анъаналари ва қадриятларини шакллантириб, мамлакатимиздаги катта сиёсий кучга айланиб улгурди. Партиянинг халқ ишончини қозониб, мавқе ва обрўга эришишида халқ ноиблари бўлмиш депутатларимизнинг алоҳида ўрни бор.
Шунингдек, маҳаллий Кенгашларда O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоларининг сони сайловдан сайловга фақат ошиб бораётгани уларнинг эл ишончини қозонаётганини кўрсатади. Айни пайтда Халқ депутатлари туман Кенгашида партиядан сайланган жами 8 нафар депутат фаолият олиб бормоқда. Булар Олий ажлис қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ибрагимова, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Беҳзоджон Ибрагимов, Баҳромжон Имомалиев, Гўзалхон Ғозиева, Одилжон Холматов, Шуҳратжон Назиров, Ҳамдамжон Исақов ҳамда Жамолиддин Казиматов.
Ҳозирда Бувайдада 55 та бошланғич партия ташкилоти ишлаб турибди, 4500 нафар аъзолари бор. Булар биз учун катта куч, таянч вазифасини бажармоқда. Фурсатдан фойдаланиб, ҳар доим барча тадбирларимиз ҳамда катта сиёсий жараёнларда фаол иштирок этиб келаётган фаолларимизга миннатдорлик изҳор этамиз.
Ўйлайманки, партиямиз бундан кейин ҳам янада жипслашади, ўзининг жарангдор номи, нуфузи билан эл ўртасида обрў-эътибор қозонаверади.
Ҳамидулло ИСАҚОВ, ЎзЛиДЕП Бувайда туман кенгаши раиси.









