Бувайда тумани “Ишга марҳамат” мономаркази ушбу марказ Ўзбекитон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тасарруфида бўлиб, 2021 йил 1 ноябрдан Президентнинг 2021 йил 8 июлдаги ПҚ-5140 сонли қарори асосида Бувайда тумани касб-ҳунарга ўқитиш маркази номи билан фаолият бошлаган. Ҳозирда Бувайда тумани “Ишга марҳамат” мономарказига айлантирилган бўлиб, 18 ёшдан 60 ёшгача ишсиз ва банд бўлмаган фуқороларни турли касб-ҳунарларга ўқитади.
Мономарказга бугунги кунгача жами 2325 нафар ўқувчилар жалб қилинган бўлиб, шундан 224 нафари эркаклар, 2101 нафарини эса аёллар ташкил этади. 1416 нафар ўқувчилар ўз йўналишлари бўйича ўқув курсини тамомлаб, сертификат олди. Олган сертификатлари ўрта махсус дипломи даражасига тенглаштирилган бўлиб, меҳнат фаолиятини давом эттириш ҳуқуқини беради.



Мономарказда 7 та йўналиш бўйича яъни тикувчилик, компьютер оператори, замонавий пардалар тикувчиси ва дизайнери, ошпаз-қандолатчи, сантехника ва чилангарлик устаси, ёш болалар учун энага, тарбиячи ёрдамчиси, болалар массажчиси йўналишида 162 нафар тингловчи ўқитилмоқда. Курслар қисқа муддатли бўлиб, 2 ёки 3 ой давомида мутлақо бепул олиб борилади.









