Ўзбекистонда сув танқислигининг олдини олиш мақсадида Mediadatalab жамоаси экофаол ёшлар билан биргаликда сув ресурслари харитасини яратишга киришди.
Сув харитасини тузишда сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшишингизга ишонамиз.
Бунинг учун яшаш, иш жойингизга яқин ёки сиз учун қулай бўлган сув обектини (канал, сой, кўл ёки бошқа) танлаб? 3:4 ўлчамда суратга олинг ва @suvmapbot ботига юборинг. Маълумотларни юбориш учун @suvmapbot ботидан фойдаланасиз. Ботни ишлатиш бўйича сизга қисқача йўриқномани тақдим қиламиз.
“@suvMapBot” ботини тўлдириш бўйича йўриқнома:
- Телеграмдан @suvmapbot ботини топинг ва сақлаб олинг.
- @suvmapbot ботига маълумотлар юбориш учун мобил телефондан фойдаланинг.
- Яшаш, иш жойингизга яқин ёки сиз учун қулай бўлган сув обектини танланг. Булар канал, сой, кўл ёки бошқа сув обекти бўлиши мумкин.
- Танлаган обектингизни турли жойлардан туриб 3:4 ўлчамда суратга олинг. Олинган суратда телефоннинг маркаси ва сана каби маълумотлар акс этмаслиги лозим.
- Сув ҳавзасининг атрофини яхшилаб кузатинг. Унда чиқинди ёки бошқа бирор эътиборга молик ҳолат бўлса ҳам суратга муҳрланг.
- @suvmapbot ботини очинг ва бирламчи маълумотлар: исмингиз, фамилиянгиз, ёшингиз, жинсингиз, яшаш ҳудудингиз, алоқа учун телефонингиз каби маълумотларни тўғри киритинг.
- Сўровномани тўлдиришда давом этинг. @suvmapbot боти сизга асосий менюга ўтишни ва натижани юборишни таклиф этади.
*Эслатма, маълумотлар тадқиқот доирасида фойдаланилади ва учинчи томонга узатилмайди.
- Танлаган сув ҳавзасининг турини тўғри кўрсатинг: бу канал, сой, кўл ва бошқа сув обекти бўлиши мумкин.
- Сув обекти жойлашган вилоят ва туманни танланг.
- Менюда ботга маълумот жўнатаётган санани тўғри кўрсатинг. Бунда кун, ой ва йил кўрсатилади. Масалан: 10.08.2023
- “Геолокасияни белгиланг” менюсида сиз айни дамда, сув ҳавзаси ёнида бўлган локациянгизни ботга юборасиз. Бунинг учун скрепка белгисини босинг ва вариантлар орасидан айнан геолокация тугмасини танланг.
- Сув ҳавзаси ҳақидаги саволларга тайёр вариантлар орасидан танлаб аниқ ва тўғри жавоб беринг.
- Олган суратларингизни @suvmapbot ботига файл шаклида жўнатинг. (4 тагача юбориш мумкин)
- Агар маълумотларингиз тўғри тўлдирилган бўлса, улар харитада акс этади.
- Сиз ботга фақат бир марта эмас, бир неча марта маълумот юборишингиз мумкин. Маълумотларни тўғри тўлдирсангиз кифоя.
Суратга олиш қоидалари:
1. Суратга олганда камерангизни 4:3 ўлчамга созланг:

2. Суратга олганда фақат горизонтал (энига) олинг:

- Суратни харитага юклаганда фақат файл шаклда, асл ҳолида юкланг.
Агар сизда бот бўйича қандайдир саволлар юзага келса, @jdureport манзил орқали жўнатинг (+998906556065) .
Mediadatalab жамоаси Сизга табиатимизга бефарқ бўлмаганингиз, Ўзбекистоннинг сув харитасини яратишга ўз ҳиссангизни қўшганингиз учун ўз миннатдорчилигини билдиради.









