Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Бувайдалик болалар Қўқондаги оромгоҳда дам олмоқдалар

“Роҳат” ва “Коинот” оромгоҳлари болалар билан гавжум

Туманимиздаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида ишловчи ота-оналарнинг фарзандлари учун жорий йилда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши томонидан оромгоҳларда жами 145 та ўрин ажратилди.

Шундан 5 таси “Роҳат” оромгоҳи, қолган 140 таси “Коинот” оромгоҳлари ҳисобига тўғри келди. Бувайдалик болажонлар ёзги таътил давомида навбат билан беш босқич бўйича дам олмоқдалар.

Оромгоҳларда барча шароитлар етарли. Ёзги сузиш ҳавзаси, мўъжазгина ўйингоҳ болажонлар кўнглига хуш ёқди.

Бу муассаса дам олиш маскани вазифасини ўтаса-да, бу ерда ўтказиладиган тадбирлар, машғулотлар ёш авлод дунёқарашини бойитишга, ижодий қобилиятларини шакллантиришга, уларнинг ҳар томонлама камол топишига кўмаклашувчи тарбия маскани бўлиб хизмат қилаётир.

  • Фарзандларим Мақсаджон, Маъмуржон ва Давронбекни оромгоҳга жўнатдим, – дейди бувайдалик Дилфуза Юнусова. – Биз ҳар куни оромгоҳнинг телеграмм канали орқали болаларимизнинг қандай дам олаётганликлари, қандай тадбирларда иштирок этаётганликларини, нонушта, тушлик ва кечки овқатда нималар тановвул қилаётганликларини кузатиб турибмиз. Болажонларимизга яратилган шароитлар, ўтказилаётган турли маънавий-маърифий тадбирлар, машғулотлар ва уларга берилаётган егуликлардан. Бунинг учун оромгоҳ маъмуриятига миннатдорчилик билдирамиз.

Оромгоҳнинг қизиқарли сўнгги 5-босқичи 8-19 август оралиғига белгиланган ва унда тумандан 8 нафар болага йўлланма берилган.