Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Бувайда туман прокурори ҳудудларни ўрганмоқда

Бувайда тумани прокурори Зиёвуддин Сулаймонов томонидан ҳудудларни ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Жумладан, 2-сектор раҳбари томонидан мазкур ҳудудда жойлашган 27-46-сонли умумий ўрта таълим мактабларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ва ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, тумандаги Урганжи МФЙ ҳамда 25-сонли оилавий поликлиникаларда фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш аҳволи ўрганилиб, тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича керакли тавсиялар берилди.