Автомобил йўллари ёқасида жойлашган мактаб ўқувчиларини автомобил йўлини кесиб ўтишида хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу йўлда ҳарактланувчи автотранспорт воситалари тезлигини пасайтириш учун сунъий нотекислик ташкил этиш ҳамда тегишли йўл белгиларини ўрнатиш тўгрисида Бувайда туман Ҳокимининг қарори қабул қилинди.
Бувайда туманида автомобил йўлларининг қуйидаги қисмларига автотранспорт воситаларини тезлигини пасайтириш, мактаб ўқувчиларини автомобил йўлини кесиб ўтишда хавфсизлигини таъминлаш мақсадида сунъий нотекислик ташкил этиш ва тегишли йўл белгиларини ўрнатишга руҳсат берилди.
Бувайда туманида автомобил йўлларининг қуйидаги қисмларига автотранспорт воситаларини тезлигини пасайтириш, мактаб ўқувчиларини автомобил йўлини кесиб ўтишда хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги мактаблар яқинидаги йўлларга сунъий нотекислик ташкил этиш ва тегишли йўл белгиларини ўрнатишга руҳсат берилди:
- 4Ҳ-972 “Янгиқўрғон шаҳарчаси – Оқтом – Каримбобо” автомобил йўлининг 1-3 км оралиғида жойлашган 1 ва 6-мактаблар;
- 4К-884 “Қоратепа – Қирғизқўрғонча” автомобил йўлининг 4-8 км 174-11-154-Қ/23 2 оралиғида жойлашган 8, 9 ва 41-мактаблар;
- 4К-883 “Янгиқўрғон шаҳарчаси – Қўрғонча – Жов” автомобил йўлининг 4-18 км оралиғида жойлашган 11, 12, 35 ва 42-мактаблар;
- 4К-885 “Ўроқчи – Бувайда” автомобил йўлининг 3-8 км оралиғида жойлашган 21, 22 ва 33-мактаблар;
- 4К-866 “Янгиқўрғон – Бувайда – Гул” автомобил йўлининг 1 км қисмида жойлашган 15-мактаб;
- 4К-882 “Бештерак – Араб” автомобил йўлининг 7-8 км оралиғида жойлашган 29-мактаб;
- 4К-883б “Олтинқўрғон қишлоғига” автомобил йўлининг 1 км қисмида жойлашган 31-мактаб;
- 4К-912 “Бувайда қ – ШБК” автомобил йўлининг 1 км қисмида жойлашган 39-мактаб;
- 4К-881 “Учкўприк – Жалоер – Араб” автомобил йўлининг 19 км қисмида жойлашган 48-мактаб.









