Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Фахрий устозга “ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ФИДОЙИСИ” кўкрак нишони берилди.

Иброҳимжон Матхолиқов – 2-вилоят ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатида узоқ йиллардан буён ўқувчиларга тарих фанидан сабоқ бериб келмоқда.

Тажрибали муаллим вилоят халқ таълими бошқармаси қошида ташкил этилган “Тажриба-маҳорат мактаби”нинг фаол аъзоси сифатида вилоят миқёсида фан ўқитувчиларининг касбий маҳорати ва малакасини оширишга қаратилган ўқув-семинарлар, тажриба алмашув курсларига тренер-ўқитувчи сифатида мунтазам жалб этилиб келинмоқда.
И. Матхолиқов педагогик фаолияти давомида тарих ва иқтисод фанидан 50 дан ортиқ ўқув-услубий қўлланма ва 200 дан ортиқ электрон дарс ишланмаларини яратган.
Ўтган ўқув йилда ЮНЕСКО ва Осиё тараққиёт банки томонидан ташкил этилган “Янги авлод дарсликларини яратиш” гуруҳида эксперт сифатида
фаол қатнашиб, 7-синф тарих дарслиги 8-9-синф ўқувчилари учун «Иқтисодий билим асослари» дарслигини такомиллаштириш ва тажриба-синовдан ўтказиш ишларида фаол қатнашган.


Нафақат вилоятмизда, балки республикамизда ҳам энг тажрибали ва фидойи педагогларидан бири сифатида эътироф этилаётган Иброҳимжон
Матхолиқов “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.