“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Бувайда туман бўлинмаси қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан оилавий шароити оғир, ёрдамга муҳтож беморлар, ногиронлиги бор ва ёлғиз яшовчилар ҳолидан доимий хабар олиниб, уларга ҳар томонлама кўмак бериб келинмоқда.


Жумаладан, Беглар МФЙ Қўқон йўли кўчасида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Сайёрахон Усмонова, Янгиқишлоқ МФЙда яшовчи фуқаро Гулсанамхон Қодирова Гулсанамхон, МФЙда яшовчи фуқаро Шоҳистахон Жўраева каби ёрдамга мухтож фуқароларга дори-дармон сотиб олишлари ҳамда даволанишлари учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан моддий ёрдам кўрсатилди.
Эзилганни суяб, йиқилганни турғазиш ўзбек халқининг азалий қадриятларидандир.









