Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани, Бесаранг қишлоғи аҳолиси қовун етиштиришнинг ҳадисини олган. Аҳоли ўз томорқасига эртанги қовун экади. Шу кунларда қишлоқда қовун сотуви бошланди.
Қовун етиштириш бўйича 10 йиллик тажрибаси бор Ихтиёр Қамчиев турли уруғчилик фирмаларининг синовчи-деҳқони экан.
- Бу 55-60 кунда пишадиган сортда. Февраль ойининг 5-10 кунларида уруғ ташлаганмиз. 17 мартда экилган. Росса 55 кунда пишди. Олди пишди. Майнинг охирида тўлиқ пишиб бўлади. Уруғчиликни янги-янги сортлари келяпти. Ҳозир ҳам тўрт хил сортини синовга экканман. Сортларни экиб-экиб қайси сортлари яхши бўлса . Асосан бодринг, ҳандалак, ўзимизни палаклар чидамагандан кейин шунақа сортларга ўтдикда. Энг яхши бўлаётгани қовун бўлиб қолдида. Экспортбоплиги. Йўқ,йўқ асосан ички бозорга чиқарардик. Ҳандалакнинг даромади ҳам яхши эди. Асосан ҳосилдорлиги яхши бўлаётгани қовун бўлиб қолди. Карам, помилдоридан йилга ҳосилни кўпроқ берадигани, энг харидоргир, экспортбоплиги қовун бўлиб қолди. Ҳандалак узоққа кетмасди. Юмшоқроқ эди. Ҳандалакни ҳам даромади яхши эди. Аммо қовунникига етмайдида. Бозорнинг бошланишига Қирғизистонга. Андижон, Наманган, Қўқон,асосан Қирғизистон кўп тортади. Харидорларга ёқди. Жудаям келиб шартнома қилишмоқчи, – дейди Ихтиёр Қамчиев.



У деҳқончиликни онасидан ўрганган. Деҳқон томорқасида ўзи, турмуш ўртоғи, икки нафар ўғли билан меҳнат қилишини айтди.
– Февралда уруғ ташлаб туриб, кичкина иссиқхона қилинади. Уруғларни стаканчикларга экамиз. Март ойида плёнка остига ерга экилади. Кейин яна икки қаватли плёнка тортилади. Апрелнинг 15 ларида плёнка олиб ташланади. Бодрингни меҳнати кўп, ички бозорда тез нархи тушиб кетади. ҳар куни уни узиб, ювиб, бозорга олиб чиқиш керак. ташқарига тортмайди.
Қовуннинг бозори бошқача. Қовун қизғин тарзда 10 кун сотилади.
-Айни қизиган бозори ўн кун. Пули қиттай-қитай келади. Қаранг, битта қиз чиқардим, уй солдик. Келин оламиз. Фақат онам нафақа олади холос. Бизга бошқа жойдан пул келмайди. Ҳа энди қовуннинг даромади бошқача. 3500 туп кўчат экканман. Ҳар бири икки донадан солиб берса, 7000 дона қовун бўлади. Ҳа энди. Даромадимиз об-ҳавога ҳам боғлиқ. Ўтган йили 15 кун ёмғир ёғиб, палакларга занг касали келди. -Мен ўзим қишлоққа шу нарсани ўзим олиб кирганман. Фирмаларни синовчи деҳқониман. Мана шу навни қишлоққа кирганига 8-9 йил бўлди. -10 кун сотамиз, ҳар куни сотамиз, мана бу ерга узиб қўйсак, харидорлар ўзи уйга келади. Қовун маҳалда келинг, бозоримизни кўрсангиз. айни қизиган бозор 10 кун, – дейди Ихтиёр Қамчиев.
3500 дона қовун кўчати икки донадан ҳосил беради. Кейинги мевалари пишиб улгура олмайди.
Қовунлар кимёвий дорилар ишлатилмай етиштирилди.


-10 йил аввал ҳам, қаранг, биринчи бўлиб тўрт хил уруғ беришган. Аввал юмалоқ қовун экардик. Тўрт хил уруғдан шу нави тезроқ пишди. Харидорларнинг талабига кўра, бу йил қовунлар кимёвий дориларсиз етиштирилди.
“Обиновват, “Шакарпалак”, “Босволди” каби маҳаллий навлар пишганидан кейин, бу навни бозор суймай қолади. Чунки барибир, маҳаллий навлар ширин бўлади, деб сўзларини якунлади Ихтиёр Қамчиев.
10 кундан кейин, қовун палаклар йиғиштириб олинади. Ўрнига кечки карам экилади.









