Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

“Зулфия” номидаги Давлат мукофотига номзодлар танловининг Бувайда туман босқичи ўтказилди

Зулфия мукофотининг туман босқичи

Бу йилги номзодларни саралаш 30 октябрь куни 1-умумий ўрта таълим мактаби фаоллар залида бўлиб ўтди.

Унда таълим, фан, адабиёт, санъат, маданият, жамоатчилик йўналишлари бўйича юқори натижаларга эришаётган қизлар Зулфия мукофотини олиш учун ўз номзодларини кўрсатишди.

Жами 56 нафар иштирокчилар ўз истеъдоди, иқтидори ва қўлга киритган ютуқларини йиғилганлар ва ҳакамларга намойиш этдилар.

Тадбир низомига кўра, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар танловда қатнашди. Улар адабиёт, санъат, театр, кино, телевидение, тасвирий ва амалий безак дизайни, меъморчилик санъати, санъатшунослик, профессионал бастакорлик, профессионал концерт ижрочилиги, фан, таълим, маданият йўналишларида кейинги 3-4 йилда эришган ютуқлари ва оммавий ахборот воситаларида нашр этилган ижодий ишларини тақдим этиши назарда тутилган.

Ҳакамлар ҳайъати биринчи (туман) босқичида барча йўналиш бўйича иштирокчиларнинг истеъдоди ва иқтидорини синовдан ўтказди. Уларнинг берган баҳоларига кўра таълим йўналиши бўйича 1-ўринга 29-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчи Шалола Файзуллаева, фан йўналиши бўйича 15-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Дилафрўз Абдуллаева, рақс йўналиши бўйича 1-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Шахлохон Дархонбоева, санъат йўналиши бўйича эса 44-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Гулнозахон Вахобжоновалар муносиб кўрилди.  

Танловда ўз йўналиши бўйича ғолиб деб топилган иштирокчилар вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.