Бувайда туман ҳокими Беҳзоджон Ибрагимовнинг навбатдаги жисмоний ва юридик шахслар вакиллари билан қабули бўлиб ўтди.

Бувайда туман ҳокими бошчилигидаги қабулда сектор раҳбарлари, Президент Халқ Қабулхонаси мудири, ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.




Қабулда моддий ёрдам, кредит, даволаниш учун моддий ёрдам, болалар нафақасини олиш, уй-жой,ва бошқа масалалар бўйича жами 25 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди. Шулардан 6 таси ижобий ҳал этилди, 8 тасига ҳуқуқий маълумот бериш ва тушунтириш орқали ҳал қилинди ва 11 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижро учун тегишли корхона ва ташкилотларга ижрога йўналтирилди.









