Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол харакатлар тадбири бўлиб ўтди

2023 йилнинг 25 ноябрдан Ўзбекистонда «Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар» кампанияси бошланади. Кампания бошланишини эълон қилган Сенат раиси Танзила Нарбаева зўравонликка қарши курашда «узоқ ва машаққатли ишлар» турганини ва унда «ҳар биримизнинг иштирокимиз муҳим» эканлигини таъкидлади.

“Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол харакатлар” лойиҳаси Бувайда туманида ҳам давом этмоқда.

Лойиҳа доирасида туман тиббиёт бирлашмасининг 60 нафар аёл ходималари ўртасида “Биз зўравонликка қаршимиз ” шиори остида тадбир ташкил этилди.Тадбир давомида Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2-сентябрдаги ЎРҚ-561-сонли, 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонунларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Гендер зўравонлик географик, ижтимоий ёки иқтисодий чегараларни билмаслигидадир. Ривожланаётган мамлакатларда ҳам, ривожланган мамлакатларда ҳам бу муаммога барҳам бериш жиддий чоралар кўришни талаб қилади.

Дилрабо Ҳасанова, Бувайда туман ИИБ ХПБ ЖХХ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор.