Бувайда туман ҳокимлиги мажлислар залида Бувайда тумани ИИБ ЖХХ Пробация бўлинмаси ҳисобида турган назорат остидаги шахслар билан қайта жиноят содир этилишини олдини олиш мақсадида очиқ мулоқот ўтказилди.
Мулоқотда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Ф. М. Ўсаров, Фарғона вилояти ИИБ Пробация бошқармаси бошлиғи подполковник Р. А. Холдоров, ЖИБ Бувайда тумани А. Б. Миножиддинов, туман пркурори ўринбосари О. Қодиров, туман ИИБ бошлиғи ўринбосарлари Э. Мадаминов ва А. Умурзоқовлар қатнашдилар.


Тадбирда Бувайда тумани ИИБ ЖХХ Пробация бўлинмаси ҳисобида турган назорат остидаги шахслар томонидан қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида профилактик-огоҳлантирув тадбири ўтказилди. Бундан ташқари жазо ўташ тартиб-қоидаларига амал қилиб, тузалиш йўлига ўтган 3 нафар шахслар муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди. Жазо ўташ тартиб-қоидаларига амал қилмасдан, ўзига берилган имкониятлардан тўғри фойдаланмасдан, тузалиш йўлига ўтмасдан жазо ўташдан бўйин товлаб юрган 2 нафар шасхнинг озодликни чеклаш жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Тадбир давомида 67 нафар маҳкумлар бепул тиббий кўрикдан ўтазилди. Бундан ташқари меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, 45 нафар маҳкумларга иш учун йўлланмалар берилди.









