Мини футбол бўйича “Прокурор кубоги”га старт берилди
Бувайда туманида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, аҳоли ва ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, иқтидорли спортчи ёшларни аниқлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида 20 ёшдан 40 ёшгача бўлган аҳоли ва ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича “Прокурор кубоги”га старт берилди.



Мусобақанинг очилиши маросими Бачқир МФЙда жойлашган мини стадионда бўлиб ўтди. Унда Бувайда туман прокурори З.Сулаймонов, туман ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари Р.Ҳайитов, Ёшлар ишлари агентлиги Бувайда туман бўлими бошлиғи И.Қаюмов, ёшлар етакчилари ва маҳаллалардан келган жамоалар иштирок этди.
Спорт мусобақасини туман прокурори З.Сулаймонов очиб берди. Ўз сўзида бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга берилаётган имкониятлар, яратилган шароитлар ҳақида тўхталиб, барча жамоаларга омад ва зафарлар тилади.









